Рамос, Пике, Иньеста ҳамда Сильва Токиодаги Олимпиадада қатнашиши мумкин
29 янв 2020 20:15
Янгиликлар
Рамос, Пике, Иньеста ҳамда Сильва Токиодаги Олимпиадада қатнашиши мумкин
Ярим ҳимоячилар Андрес Иньеста ва Давид Сильва, шунингдек, ҳимоячилар Жерар Пике ҳамда Серхио Рамос Токио-2020 Олимпиадасида Испания шарафини ҳимоя қилиши мумкин бўлган футболчилар қаторидан жой олди.
Испан нашри хабарига кўра, U-23 жамоаси устози Луис Де Ла Фуэнте аллақачон Олимпиадада иштирок этувчи ўйинчилар рўйхатини тузиб раҳбариятга юборган. Қайдномадан кимлар ўрин олгани эса ошкор қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Олимпиаданинг футбол баҳсларида терма жамоалар 23 ёшдан катта бўлган уч ўйинчини таркибга жалб қилиш имкониятига эга.
Аввалроқ, Рамос Токиодаги нуфузли мусобақада қатнашиш истаги борлигини айтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар