

"Onda Cero" маълумотларига кўра, клуб икки нафар футболчини харид қилиш учун тахминан 100 миллион евро ажратишга тайёр.
"Реал" Антонио Рюдигер ва Давид Алабани алмаштира оладиган марказий ҳимоячи қидирмоқда. Икки футболчининг ҳам шартномаси 30 июнь куни якунланади ва уларнинг Испания пойтахтини тарк этиш эҳтимоли кун сайин ортаётгани қайд этилмоқда.
"Қироллик клуби" Дортмунднинг "Боруссия"си ҳимоячиси Нико Шлоттербекка, шунингдек, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родрига кўз тиккан.
Хабар қилинишича, "Реал" келаси ёзда ушбу трансферлар учун тахминан 100 миллион евро сарфламоқчи. Бироқ трансфер бозоридаги кейинги фаоллик амалдаги таркиб футболчиларидан кимдир сотилишига чамбарчас боғлиқ.



