Рамос Буффонни ортда қолдирди, жаҳон рекордига қадар 7 ўйин бор
15 ноя 2020 01:11
Янгиликлар
Рамос Буффонни ортда қолдирди, жаҳон рекордига қадар 7 ўйин бор
Айни пайтда Базелда Швейцария ва Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашув (Миллатлар Лигаси, 5-тур) давом этмоқда.
Мазкур баҳсга "қизил фурия"ни Серхио Рамос сардор сифатида бошлаб тушган. Бу ўйин 34 ёшли футболчи учун миллий жамоа либосидаги 177-си ҳисобланади. Шу тариқа Рамос терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича италиялик Жанлуижи Буффондан ўзиб кетди.

Бу кўрсаткич бўйича мисрлик Аҳмад Ҳассан жаҳоннинг мутлоқ етакчиси ҳисобланади — 184 ўйин. Кейинги ўринни уммонлик Аҳмад Муборак банд қилган — 179 ўйин. 3-поғонага саудиялик Муҳаммад Ал-Деайя ва қувайтлик Бадер Аль-Мутава жойлашган — 178 баҳс. Рамос ва мексикалик Клаудио Суарес ҳисобида эса 177 ўйин бор. "Реал" ва Испания терма жамоаси етакчиси тез орада барчани ортда қолдирса керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар