UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  0 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  2 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  13 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:57Англия лига кубоги. "Ньюкасл" – "Манчестер Сити". Ҳусанов майдонда (онлайн ҳисоб)  5 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  12 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  5 22:10Бобир Абдиҳолиқов расман "Насаф"га қайтди  7 21:59"Сўғдиёна" расман черногориялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  2 21:30Расман: "Навбаҳор" сербиялик легионер билан шартнома имзолади  4

Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда Янгиликлар

Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда

Лиганинг стадионлар бўйича ишчи гуруҳи МТРК мутахассиси билан биргаликда Нукус шаҳридаги "Турон" стадионида бўлиб, таъмирлаш жараёнини ўрганди.

Ҳозирда Турон стадиони тўлиқ янгиланиш жараёнида бўлиб, қурилиш босқичида трансляция стандартлари ва техник талабларнинг инобатга олиниши келгусида муҳим аҳамият касб этади. 


Стадионни ўрганиш давомида транслясия бўйича қатор муҳим жиҳатлар келишиб олинди:

• асосий ва офсайд камера платформалари ҳамда майдон атрофидаги камералар жойлашуви нуқталари, уларни кабеллаштириш ва жиҳозлаш масалаларида ўзгаришлар амалга оширилади;

• марказлашган ВАР тизими учун алоҳида зона ва унинг техник таъминоти масаласи режага киритилади;

• ВАР ва кўчма телевзион станциянинг жойлашуви, уларнинг узлуксиз ишлаши учун зарур интернет ва электр таъминоти масаласи жорий қилинади.


Турон стадионида барча камера платформаларини кабеллаштириш ва уланишларни ягона Patchroom'да марказлаштириш тизимини жорий этиш Лиганинг асосий талабларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимиздаги кўплаб стадионлар бунёд этилаётганда мазкур масала инобатга олинмаган бўлиб, ушбу ҳолат транслясиялар сифатига бевосита таъсир кўрсатиб келади.  

Реконструкция қилинаётган стадиони 12 000 томошабинга мўлжалланган бўлиб, томошабинлар учун ёпиқ томга эга замонавий иншоотга айлантирилмоқда. Стадион ФИФА стандартларига жавоб берадиган сўнгги турдаги сунъий чим, замонавий ёритиш тизими билан жиҳозланади ва келгусида Суперлига учрашувларини қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Арал клуби Суперлига йўлланмасини қўлга киритса, стадион 2026 йил баҳорида тўлиқ фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг ишга тушиши 2026 йилги мавсумда амалга оширилиши белгиланган.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
07 дек 08:55:30
Farhod Uktamovich
Кулогидан тортиб супер лигада олиб чикишдан нима фойда, 1 мавсум уйнаб яна про лигада кайтишдан кимга фойда, булмаса 18 клуб иштирок этсин супер лигада. Бизларда мумкин ку,
   
07 дек 02:51:18
Allayar Dosjigitov
Demak biznig jamo Aral super ligada 2026 da
   
06 дек 19:32:49
Феномен
Сиғими оз бўлсаям сифати юқори бўлса
   
06 дек 18:16:00
Askar nukus
Ез буйи караб йотди. Киш келди таьмир пайти келди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика