

Қўшниларимизда "Қайрат" жамоаси узоқ йиллардан бери яққол гегемонлик қилиб келишидан кўпчиликнинг хабари бўлса керак. Бу мавсум ана шу етакчиликка чек қўйилди. "Семей" футзал клуби Қозоғистон футзал чемпионатининг финал сериясида "Қайрат"ни ҳал қилувчи баҳсда пенальтилар сериясида таслим этди ва мамлакатнинг янги чемпионига айланди.

Эслатиб ўтамиз, "Қайрат" кетма-кет 21 йилдан бери Қозоғистон чемпиони бўлиб келаётган эди.


27 йилдан бери ўтказиб келинадиган футзал бўйича Қозоғистон чемпионатининг барча ғолиблари.



