Қозоғистон ТЖнинг 4 ўйинлик мағлубиятли серияси якунланди. Шунингдек, Данияга қарши баҳслардаги омадсизликларга ҳам чек қўйилди

Eldor Akmurzayev
27 мар 2023
Евро-2024 саралаши 2-турида Қозоғистон ТЖ иродали тарзда гуруҳ фаворийи Данияни 3:2 ҳисобида енгишга эришди.

Қозоғистонликлар 2022 йил 22 сентябридан бери илк бор ғалабага эришди. Бунгача терма Миллатлар Лигасида Озарбайжонга (0:3), ўртоқлик ўйинларида Ўзбекистон (0:2) ва БААга (1:2), шунингдек, Евро-2024 дастлабки турида Словенияга (1:2) мағлуб бўлганди.

Бундан ташқари, Қозоғистон Данияни илк бор мағлуб этишга эришди. Бунгача жамоалар ЖЧ саралаши доирасидаги баҳсларда тўқнаш келган ва уларнинг барчасида данияликлар зафар қучишганди:

26.03.2005

Дания – Қозоғистон 3:0

12.10.2005

Қозоғистон – Дания 1:2

11.11.2016

Дания – Қозоғистон 4:1

10.06.2017

Қозоғистон – Дания 1:3


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia