UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  1 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  1 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  1 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  23 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  6 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  11 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  2 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  1 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2

"Қўқон-1912"ни икки футболчи тарк этди. Йиғинда янги футболчилар бор Янгиликлар

"Қўқон-1912"ни икки футболчи тарк этди. Йиғинда янги футболчилар бор

Теглар :  "Қўқон-1912"
“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари кеча Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтишди. Бугундан эса Чирчиқ шаҳрида ўқув-йиғин машғулотлари бошланди.

Суперлиганинг 2-давра ўйинларига тайргарликни жамоа Тошкент вилоятида олиб боради. Чирчиқ шаҳрида футболчиларимиз кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишади. Бугун дастлабки машғулотлар бўлиб ўтди. Машғулотларда вақтлироқ таътилга чиққан Мурод Ҳолмуҳаммедов, Шаҳбоз Эркинов, Александр Мерзляков ва қолган барча футболчиларимиз иштирок этишди.

Таркибимизда айрим ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Жамоани тажрибали футболчи Жасур Ҳасанов ҳамда Беҳруз Саъдиллоевлар тарк этишди. Бу футболчиларнинг қайси жамоага бориб қўшилишлари яқин кунларда маълум бўлади. “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби юқорида номлари келтирилган футболчиларга жамоамиздаги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдиради. Уларнинг келгуси фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Ўз ўрнида “шунқорлар” йиғинида янги номлар ҳам машғулотларда иштирок этишмоқда. Қўқонлик мухлисларга яхши таниш бўлган ҳужумчи Отабек Ҳайдаров (Қирғизистоннинг “Нефтчи” жамоасидан) , “Пахтакор” жамоасидан ёш иқтидорли ярим ҳимоячи Собит Синдаров, “Нефтчи” жамоасидан яна бир иқтидорли ёш ҳужумчи Ҳамидилло Абдуҳамидов ҳамда тажрибали ҳимоячи Алишер Саматовлар жамоамизнинг бугунги машғулотларида иштирок этишди. Сербиялик ҳимоячимиз Марко Милич ёзги танаффусдан фойдаланиб ўз юртига учиб кетган эди. Милич яқин кунларда жамоа ихтиёрига етиб келади.

Чирчиқ йиғини икки қисмдан иборат бўлади. Дастлабки йиғин 18 июль кунига қадар давом этиши кўзда тутилган бўлиб, йиғин сўнгида суперлига клубларидан бири билан назорат учрашуви ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз “Қўқон-1912” жамоаси 2-давранинг дастлабки учрашувини 26 июль куни Тошкент шаҳрида “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказади.

Жамоамиздаги янгиликлар билан сизларни таништириб боришда давом этамиз. Биз билан бирга бўлинг !

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика