UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

"Қўқон-1912": Янги футболчилар ҳақида Янгиликлар

"Қўқон-1912": Янги футболчилар ҳақида

Теглар :  Қўқон-1912
Кеча "Қўқон-1912" сафида бир қатор ўзгаришлар юз бергани ҳақида ёзгандик.
Аниқроғи, жамоани тарк этган футболчилар хусусида хабар бергандик. Бугун эса кўплаб мухлисларни қизиқтираётган янги футболчилар мавзуси хусусида маълумот берамиз.

Жамоа йиғинида ҳозир қуйидаги футболчилар бўлиб туришибди. Булар: Жавоҳир Сиддиқов, Нодир Йўлдошев, Суҳроб Бердиев (“Пахтакор”) , Иброҳим Раҳимов (“Андижон”), Ислом Каримов (“Ўз Донг Жу”), Шохруҳ Холматов (“Бухоро”). Шунингдек, жамоамизга Сербия давлатидан икки нафар футболчи келиши кутилмоқда. Булар Дарко Гожкович ва Никола Валентич.

Қуйида машғулотлардан олинган суратлар билан танишинг:

photo_2016-07-18_05-01-33

photo_2016-07-18_05-01-40

photo_2016-07-18_05-01-47

photo_2016-07-18_05-02-00

photo_2016-07-18_05-01-53

photo_2016-07-18_05-02-13

Сербиялик футболчилар ҳақида қисқача маълумот:

Дарко Гожкович: 1988 йилда туғилган. Бўйи 184 см. Марказий ҳимоячи. Бунгача Сербия суперлигасида фаолият кўрсатган.

photo_2016-07-18_05-22-34

Никола Валентич: 1983 йилда туғилган. Бўйи 180 см. Шу кунга қадар бир қатор клубларда ўйнаган тажрибали ҳимоячи саналади. Валентич “Габала” сафида Озарбайжон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, Озарбайжон Кубоги финалига чиққан. Натижада жамоа Европа Лигасида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлган.

valentic

Футболчи тўп сурган жамоалар билан танишинг:

2000 – 2002 ОФК (Сербия)

2002 – 2005 Вождовац (Сербия)

2006 Бней Сахнин 6 (0) (Исроил)

2006 – 2008 Анжи 78 (1) (Россия)

2009 Алания 28 (1) (Россия)

2010 – 2012 Сибирь 37 (1) (Россия)

2012 Ягодина 9 (0) (Сербия)

2013 – 2014 Габала 25 (0) (Озарбайжон)

2015 – … Раднички (Ниш) 6 (0) (Сербия)

Бу легионер футболчиларнинг виза ва бошқа ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда. Улар шу ҳафта клуб ихтиёрига етиб келишлари кутилмоқда.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика