UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  1 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  4 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2

"Қўқон-1912" - "Қизилқум". Ўйин атрофидаги воқеликлар (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

"Қўқон-1912" - "Қизилқум". Ўйин атрофидаги воқеликлар (Бекзод Толибов блоги)

Бугун Қўқонда катта футбол куни эди.

Ўртага Суперлига йўлланмаси тикилган ва битта ўйиндан иборат "Қўқон-1912" - "Қизилқум" ОЧЛ баҳслари орасида ўзбек футбол жамоатчилигининг эътиборида бўлди. "Қизилқум" Қўқонга Суперлиганинг 12-поғонасини эгаллаган клуб сифатида келди. "Қўқон-1912" эса Про-лиганинг 3-жамоаси сифатида ўтиш турнирига йўлланма олганди. Муҳсин Низомиддинов шогирдлари бу ўйинда иштирок этиш ҳуқуқини Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этишгани ортидан қўлга киритишди.

1912 йилда Қўқонда илк бор бор футбол жамоаси ташкил этилган ва шунинг наздидан ҳам ушбу шаҳарга "Ўзбек футболининг Ватани" сифатида таъриф берилади.

Акрамжон Мамадалиев ва Маъмур Саидқосимов. "Марказий"да ўйин олдидан суҳбатда бўлиб турган ўзбек футболининг бу икки вакилини яхши танийсиз, бири Қўқон клуби раҳбари, иккинчиси ЎФА мутахассиси.

Кун давомида "Қўқон-1912" - "Қизилқум" учрашуви қайси телеканалда эфирга кетишини сўраганлар кўп бўлди. Суратда кўраётганингиздек, биз МТРКнинг махсус кўчма телевизион станциясини Қўқондаги стадионда тасвирга туширдик.

Кеча ОЧЛда, бугун Қўқонда. Ўтиш ўйинини стадионнинг ўзидан кузатиб бориш учун келган Акромжон Комилов камерамиз объективига тушиб қолди.

Футболга шошган кўйи йўл-йўлакай тановул қилиб кетаётган ёш мухлис сурати сизни қизиқтирса керак. Масалан, Хитойда императорлар қиёфаси театр саҳналарида ҳар доим бола кўринишида бўлади.

Навбатдаги суратда Қўқон футболининг ашаддий мухлислари акс этган. Ўнг томондан биринчидагиси керак бўлса майдонга тушиб "Қизилқум" дарвозасига гол уришга шай холда келибди.

Учрашувда VAR тизими фаолияти ҳам йўлга қўйилди ва бу жуда яхши эди.

Видео оператор стадионга келган ҳаммани тасвирга олаётган экан. Биз эса у кишининг ўзини суратга олиб қўйдик.

Ҳар икки жамоа каби ЎзПФЛ ҳам бу ўйинга жанговор таркиб билан келибди. Чап томондан биринчиси Бекзод Арипов, учрашув комиссари.

Мезбонлар ўйин аввалидаги жамоавий суратда Нартаджиев ва Мерзляковни қўллаб-қувватлашди.

Хабарингиз борми, ёки йўқ, Муҳсин Низомиддиновга "Қўқон-1912" мураббийлар штабида тажрибали мутахассис Баҳром Ҳайдаров яқиндан ёрдам бермоқда.

Бугун Қўқондаги об-ҳаво совуқ бўлганига қарамасдан меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўйин ҳароратида чанқаб ҳам қолди.

Кўп сонли бўлмаса ҳам бугун "Марказий"да Навоийдан келган мухлисларнинг хайқириқлари ҳам янграб турди.

Бу ҳамкасбимиз ўйин жараёнини "Айфон"да тасвирга тушираётгани кўриб қолдик. Креатив видео чиққан бўлса керак...

Ўртага Суперлига йўлланмаси тикилганида, майдонда осон бўлмайди. Бу орада Про-лиганинг энг яхши тўпурари ҳам чанқаб қолди.

Учрашув қандай кескин курашларга бой ўтгани ушбу суратда ҳам акс этиб турибди. Вазият қаҳрамонларидан бири ҳисобланган Ифеаньи Ифеаньи иккинчи бор Ўзбекистон Суперлигасига ўтиш ўйинида майдонга тушди.

Қўқонликлар бош мураббийи деярли бутун ўйинни мана шу каби эмоциясида ўтказди.

Ўйин якунида стадиондаги таблода акс этган ҳисоб. "Қизилқум" Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолди, қўқонликлар эса элита лига йўлланмаси учун янги мавсумда курашиб кўришади.

Бекзод Толибов, Дилмурод Исақов Қўқондан Championat.asia учун махсус

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика