UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  0 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   2 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  1 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  4 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  3 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  7 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  5 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  4 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  12

"Қўқон-1912": Икки футболчимиз Қатарга кетди Янгиликлар

"Қўқон-1912": Икки футболчимиз Қатарга кетди

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 21–27 март кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Йиғин доирасида Жасур Абдураимов шогирдлари 23 март куни Қатар U-22 термасига қарши, 25 март куни эса Канада U-22 термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу йиғинга «Қўқон-1912» асосий таркибининг икки вакили – Жавоҳир Сидиқов ва Андрей Сидоровлар таклиф этилишган.

Ёшлар терма жамоаси билан Қатарга жўнаб кетган футболчиларимиз 25 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги доирасидаги «Сурхон»га қарши баҳсни ўтказиб юборишади. 28 март куни клубимиз ихтиёрига келиб қўшилиши кутилаётган ушбу ўйинчилар 31 март куни бўлиб ўтадиган вилояти дербиси – “Нефтчи”га қарши кечадиган баҳсда майдонга тушишлари мумкин.

Такидлаш жоизки, ушбу ўқув-машғулот йиғини Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда ўтказилади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика