"Қўқон-1912": “Бухоро”га қарши тайёргарлик бошланди (фотомақола)
06 апр 2016 07:48
Янгиликлар
"Қўқон-1912": “Бухоро”га қарши тайёргарлик бошланди (фотомақола)
Машғулотлар бошланишидан олдин бош мураббий Мурод Исмоилов футболчиларга олдимизда муҳим ўйин кутиб турганини, бу ўйинда хам мухлислар биздан ғалаба кутаётганларини тушунтириб ўтди.
Машғулот аввалида футболчиларга мураббийлар турли жисмоний юкламалар беришди. Бу жараёнларда мураббийларимизнинг ўзлари ҳам фаол иштирок этишди.
Жамоамиздаги йўқотишларга келсак. Алишер Зиявиддинов ва Наврўз Алимовлар машғулотларда иштирок этишмаяпти. Нодир Қўзибоев эса алоҳида шуғулланмоқда.
Дарвозабонларимиз ҳам ўз маҳоратларини ошириб боришмоқда.
Машғулотнинг сўнгги қисмида футболчиларимиз иккига бўлиниб футбол ўйнашди.
Футболчиларга ҳавас билан термулиб ўтирган бу болакайлардан келажакда ўзлари орзу қилиб, формасини кийган жамоаларда тўп сурадиган футболчилар чиқишини яратгандан сўраб қоламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia










U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар