"Қўқон-1912": Бронза медаль соҳиблари янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда
09 янв 2018 12:23
Янгиликлар
"Қўқон-1912": Бронза медаль соҳиблари янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда
Ўтган мавсум Ёшлар лигасида бронза медали соҳиби бўлган “Қўқон-1912” ўринбосарлари ҳам янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўришмоқда.
Қўқонда йиғин ўтказаётган Муҳсин Низомиддинов шогирдлари машғулотларга зўр беришган.
Ўринбосарлар шу ҳафтада иккита назорат учрашувини ўтказишади. Ёшлар эртага соат 14:00да тажрибали мутахассис Баҳром Ҳакимов бошқараётган Яйпаннинг “Турон” жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Мазкур баҳс “Марказий” стадионда ўтказилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, ўринбосарлар 13 январь шанба куни Фарғонада “Нефтчи” клубига қарши майдонга тушишади. Ушбу ўртоқлик учрашуви Қиргулидаги “Нефтчи СК” стадионида соат 13:00да бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар