«Қизилқум» Тошкентда яна иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Narzulla Saydullayev
19 июл 2016
Ҳозирда пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган “Қизилқум” жамоаси ёзги таътилни бошқаларга нисбатан барвақтроқ якунлайди.

Навоийликлар 28 июль куни 13-турнинг кечиктирилган учрашувида майдонга чиқади. Шу куни кончилар Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши баҳс юритади.

Хабарингиз бор, ўқув-машғулот йиғини доирасида “Қизилқум” футболчилари 18 июль куни “Қўқон-1912” жамоаси билан (3:2) назорат учрашуви ўтказди.

Режага кўра, навоийликлар 20 июль куни навбатдаги ўртоқлик ўйинида “Бунёдкор” ёшлари билан куч синашади.

Сўнгра, кончилар 23 июлда яна бир назорат учрашувида ўз омадларини синаб кўришади. Бу баҳсда Жиззахнинг “Сўғдиёна” футболчилари навоийликларга рақиб бўлади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcqizilqum.uz