"Қизилқум" "Сўғдиёна" билан етти ўйинлик қора анъанага чек қўядими?

Aslanov Jasurbek
25 авг 2021
Ҳамиджон Актамов мураббийлигидаги "Қизилқум" жамоаси бугун Суперлиганинг 16-турида Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.

Ушбу жамоалар шу кунгача 37 маротаба ўзаро тўқнаш келишган. Уларнинг 16тасида навоийликларнинг қўли баланд келган бўлса, 8та баҳсда "Сўғдиёна" ғалабани тантана қилган. Томонлар 13 та баҳсда дурангга имзо чекишган. "Қизилқум" рақиб дарвозасини 49 бор ишғол қилган, ўз дарвозасидан эса 35та тўп  олиб чиққан. 


Айтиш жоизки, "Қизилқум" 7та ўйиндан буён "Сўғдиёна"ни мағлуб этишни уддасидан чиқа олаётгани йўқ. Қуйида сўнгги 7 баҳс натижалари келтирилган. 

13.09.2018. 23-тур. "Сўғдиёна" - "Қизилқум" 2:2

31.10.2018. 28-тур. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" 2:2

15.06.2019. 11-тур. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" 1:1

11.08.2019. 16-тур.  "Сўғдиёна" - "Қизилқум" 1:0

25.08.2020. 12-тур. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" 1:1

29.11.2020. 25-тур. "Сўғдиёна" - "Қизилқум" 1:1


Нима деб ўйлайсиз бугун Ҳамиджон Актамов шогирдлари Жиззахдан ғалаба билан қайта олишадими?



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia