“Қизилқум” футболчиси учун мавсум якунланди
27 окт 2017 22:27
Янгиликлар
“Қизилқум” футболчиси учун мавсум якунланди
“Қизилқум” жамоасининг фарғоналик ярим ҳимоячиси Нодирхон Камолов кеча “Нефтчи” га қарши баҳснинг сўнгги дақиқасида жароҳат олганди.
Ўша вазиятда тўп учун курашда "Нефтчи" футболчиси Аброр Исмоилов Камолов билан тўп учун курашга киришганди.
Бугун ўтказилган тиббий текширув натижаларига кўра, навоийликлар ярим ҳимоячисининг ўнг оёғи суяги жиддий шикастланган. Натижада Камоловнинг оёғи шифокорлар гипсга олишган.
Футболчи бу ҳолатда камида 20 кун юришини ҳисобга олсак, катта эҳтимол билан у мавсумнинг қолган тўртта учрашувида жамоасига ёрдам бера олмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар