"Қизилқум" бош мураббийи Ислом Кенжабоевнинг нега асосий таркибда туширилмаётганига изоҳ берди

Оқил Абдубарноев
2 май 2026, 22:44
"Қизилқум" бош мураббийи Акмал Рустамов навоийликларнинг етакчиларидан бири Ислом Кенжабоевнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

"Ислом жароҳати сабаб бир ой муддатга сафдан чиққанди, энди ўзини тиклаб ўйинларга қайтяпти. Биз футболчиларга 15-20 дақиқа бериб секин-аста қўшиб борамиз. Кейинроқ вақти келганда асосий таркибда тушади. Унинг ҳозирги ҳолати юз фоиз яхши эмас, 20-25 дақиқага кучи етади. Олдинда мавсум узоқ, ўйлайманки, Кенжабоев ўз голлари билан мухлисларни ҳали хурсанд қилади", деди Рустамов.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" вингери охирги марта март ойида асосий таркибда майдонга тушганди. Апрель ойини эса жароҳати сабабли майдон ташқарисида ўтказди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia