

Сўнгги мавсумни "Қизилқум" сафида ўтказган Ислом Кенжабоев "Инстаграм"даги саҳифасида жамоа билан хайрлашгани ҳақида сурат жойлади.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Кенжабоев катта эҳтимол билан "Насаф"га қайтади. Футболчи "Насаф" ёшлар жамоасида тўп тепиб, 2021 йилда Қарши клубидан Жанубий Кореянинг "Чеджу" клубига ўтган эди.



