

Манбанинг хабарига кўра, жорий ҳафтада иккала футболчи ҳам жароҳатлари сабаб манкунианликларнинг умумий гуруҳида машғулот ўтказмаган, шу боис уларнинг бўлажак ўйиндаги иштироки сўроқ остида қолмоқда.
Олдинроқ "Манчестер Сити"га қарши ўйинни "қизил иблислар" ҳимоячиси Харри Магуайр ҳам ўтказиб юбориши ҳақида хабарлар тарқалганди.
24 ёшли Рэшфорд жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. 26 ёшли Марсьяль ҳисобида эса бир учрашувда бир голли узатма мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" ўйини 2 октябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.



