UZ

Сўнгги янгиликлар

00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 00:03"Алавес" — "Реал". Таркиблар маълум  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  38 23:52"Болонья" — "Ювентус". Таркиблар маълум  0 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  9 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  7 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1

"Қатар шу куни Ўзбекистондан руҳан ёки бошқа тарафлама устун эмасди" — Асрор Алиқулов Янгиликлар

"Қатар шу куни Ўзбекистондан руҳан ёки бошқа тарафлама устун эмасди" — Асрор Алиқулов

"Машъал" жамоаси Про лигага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Асрор Алиқулов бошчилигидаги муборакликлар кеча "Ғиждувон"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Учрашувдан сўнг "Машъал" устози тайёргарлик жараёнлари ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди. 

- Янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари қандай кетяпти?

- Ўтган мавсумда жамоамизда тўп тепган кўп футболчиларимизни йўқотдик. Ўзаро суҳбатимизда ҳам айтиб ўтдингиз, "Машъал" Ўзбекистонда ўз мавқесига эга жамоа. Бу ном ҳам бизни икки карра ишлашга ундайди. Ҳозирда яна бир нечта футболчилар кўрикда бўлиб турибди. Таркибни 90-95 фоизга шакллантириб бўлдик, деб ўйлайман. Кам вақт қолганига қарамасдан яна айрим позицияларни тўлдиришга ҳаракат қиляпмиз. Барчамиз бирлашиб жамоавий ўйин орқали кўзлаган мақсадимизга эришамиз. 

- 2019 йил "Машъал" айнан сизнинг мураббийлигингизда Суперлигага қайтган эди. Бугунги кунда бу вазифани яна бажаришга тайёрмисиз?

- У даврни кўп эслашни истамайман, чунки футбол битта жойда турмаяпти, ўзгаришлар кўп. 2019 йилгидан кўра Про лигада ҳозир юқори мақсадли жамоалар кўпайган.  Лига қайси форматда бўлса ҳам 4-5 йил олдингидан савия борасида фарқ қиляпти. курашувчан жамоалар сони ошган.  Олдинда бизни қизиқ мавсум кутяпти. 

- "Машъал"ни 15 нафар футболчи тарк этди. Бу ҳолат таркибдаги рақобатга жиддий зарар етказмайдими?

- Ўтган йилгидан ҳимоя ва ҳужум чизиғимизда Йўқотишлар кўп бўлди. Бир ҳужумчимиз ва ҳимоячимиз "Қўқон-1912"га йўл олди. Таклиф қилган легионерларимиз Африка қитъасидан. Улар ҳам тез киришиб кетади ва барчани мухлисларни хурсанд қилади. 

- Ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоасининг асосий футболчиси бўлгансиз ва кўплаб ўйинларда майдонга тушгансиз. Қатардаги Осиё Кубогида терма жамоамиз сизга қандай кўринди?

- Терма жамоамиз тартибли ўйин кўрсатди. Олдинги чизиқдаги креатив футболчилар ҳам яхши таассурот қолдиришди. Осиё Кубогидан сўнг янги клублар эътиборига тушишди. Бу бир томондан яхши. Лекин биз мусобақада Ҳиндистон ва Таиландни ютганмиз. Уларни аввал ҳам ютганмиз. Қатар билан ўйинда жамоамиз яхши ўйнади. Қайсидир маънода ҳужумга нуқта қўядиган футболчи етишмади. Шундай паллада Шомуродовнинг ўрни билинди. 

- Биз аввал ҳам пенальтилар сериясида зўр бўлмаганмиз. 2004 Баҳрайнга, 2014 Иорданияга, 2019 Австралияга аламли тарзда мағлуб бўлганмиз. Бу нарса терма жамоамиз руҳиятига сингиб қолмаганми?

- Қатар билан пенальтилар сериясида қисқа вақт устунликка эга бўлиб турган эдик. Яхши имконият юзага келганди. Ўзимизни қўлимизда эди. Қачондир бу анъанага чек қўйиш керак-ку. Қатар биздан руҳан ёки бошқа тарафлама устун, деб ўйламайман. Барибир пенальтилар серияси бу - лотерея. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика