

Маълум бўлишича, шайҳ Тамим бин Ҳамад ал Тони МЮни харид қилмоқчи. Шунингдек, у ПСЖни ҳам ўз ихтиёрида қолдирмоқчи.
Қоидаларга кўра, бир инсонга тегишли клублар битта мусобақада иштирок эта олмайди, масалан Чемпионлар лигасида. Қатарда буни тушуниб туришибди ва масалани ҳал қилишмоқчи.
Улар МЮ ва ПСЖ бошқа-бошқа тизим ва инсонлар томонидан бошқарилишини УЕФАга кўрсатиб беришмоқчи.
Бу вариант иш бериши мумкин. Чунки бунгача "Ред Булл" компаниясига тегишли "Зальцбург" ва "Лейпциг" жамоалари 2018 йилги Европа лигасида иштирок этишган ва ўзаро тўқнаш келишган.



