Пулишич жароҳати туфайли бир неча ҳафтани ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
10 янв 2023
"Sky Sports" хабарига кўра, "Челси" ҳужумчиси Кристиан Пулишич жароҳатга йўлиқди.

Пулишич "Челси"нинг АПЛ доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши баҳс (0:1) биринчи таймида мажбуран алмаштирилди.

Футболчи тиззасидан жароҳат олди ва тикланиш учун бир неча ҳафта керак бўлади.

Пулишич жорий мавсумда "кўклар" сафида барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports