

"The Telegraph" нашрининг хабар беришича, парижликлар 23 ёшли ярим ҳимоячини таркибни кучайтириш учун устувор мақсад сифатида кўрмоқда.
Аввалроқ "Арсенал", "Челси" ва МЮ даъвогарлар қаторида тилга олинганди, бу эса якуний трансфер нархига сезиларли таъсир кўрсатади. "Астон Вилла" трансфер учун 90 миллион евродан кам олмоқчи эмас, аммо шиддатли рақобат суммани 100 миллион еврога олиб келади ва бонусларни қўшиб ҳисоблаганда ҳатто 120 миллион еврога яқинлаштиради.
"Мидлсбро" тушумнинг бир қисмини олади. Аввалги шартнома шартларига кўра, Бирмингем клуби футболчининг қайта сотилишидан тушган фойданинг 20 фоизини тўлаши шарт. Рожерс "Астон Вилла"га 17,5 миллион еврога ўтган.



