ПСЖ январда "Милан" вице-сардори билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
29 окт 2020, 18:30
"Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ПСЖ қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Пари Сен-Жермен" спорт директори Леонардо 21 ёшли италиялик дарвозабонни Парижда кўрмоқчи. Клуб унинг ташаббуси билан январда "россонерилар" билан музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.

Доннарумманинг "Милан" билан тузган шартномаси жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган. Томонлар битимни узайтириш борасида музокаралар олиб боришмоқда, аммо ҳали келишувга эришилмади.

Агар "россонерилар" йилнинг сўнггига қадар шартномани узайтира олишмаса, футболчи бошқа клуб билан тўғридан-тўғри музокара олиб бориши мумкин.


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere della Serra