ПСЖ Скамакканинг трансферига 50 млн евро сарфлайди

Eldor Akmurzayev
5 июл 2022, 09:15
“Сассуоло” форварди Жанлука Скамакка фаолиятини ПСЖда давом эттиради.

Парижликлар 23 ёшли италияликни 50 млн уевро эвазига харид қилади. Келишув кейинги ҳафтада амалга ошади. Томонлар музокараларнинг охирги босқичига ўтган.

Скамакка якунланган мавсум А Серияда 36 баҳсда қатнашиб, 16 та гол урди ва жамоасининг энг яхши тўпурарига айланди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Le Parisien