

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони клуби 24 ёшли ҳужумчини 300 миллион евро эвазига трансфер қилиш таклифи билан чиққан эди. Футболчининг маоши трансфер қилинган тақдирда йилига 700 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Париж клуби агар футболчини Саудия чемпионатига ўтишга кўндира олса, Ар-Риёд клуби таклифини қабул қилади.
Мбаппе ўтган мавсум Лига 1'да 34 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урган.



