ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин

Alisher Ostonov
12 июн 2025, 21:22
"Вильярреал" "Вест Хэм"да ижарада ўйнаган ПСЖ ярим ҳимоячиси Карлос Солерга қизиқиш билдирмоқда.

"Вильярреал" 28 ёшли испанияликни ижарага олиши ёки тўлиқ шартнома имзолаши мумкин.

Солер 2024/25 йилги мавсум "Вест Хэм" сафида барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди. 

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 18 миллион еврога баҳолаган. Унинг ПСЖ билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: L'Equipe