

"L’Equipe" хабарига кўра, ПСЖ ва Стивен Жеррард бошқарувидаги "Ал Иттифоқ" футболчининг трансфери борасида келишувга эришишган. Унга кўра, Саудия Арабистони клуби 32 ёшли футболчининг трансфери учун 8 млн евро тўлайди.
Ўтган мавсумда Вейналдум "Рома" таркибида ижарада ҳаракат қилди ва А Серияда 14 ўйинда қатнашди. ПСЖга қадар у "Ливерпуль" таркибида ўйнаган.



