ПСЖ футболчилари Тухелга рад жавобини беришган

Eldor Akmurzayev
8 мар 2020, 22:00
Парижликлар устози Лига 1 доирасидаги “Страсбург”га қарши баҳс коронавирус хавфи бекор қилинганидан кейин, юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида жамоа билан Испанияда кичик йиғин ўтказмоқчи эди.

Бироқ, футболчилар буни рад қилиб, оила-аъзолари билан Парижда қолишни афзал кўришгани айтилмоқда. 

ПСЖни олдинда ЕЧЛ 1/8 босқичи доирасидаги “Боруссия Д”га қарши 11 мартга белгиланган жавоб баҳси кутиб турибди, Германиядаги илк ўйинда эса дортмундликларнинг қўли баланд (2:1) келганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: L'Equipe