ПСЖ Энрике билан шартномани узайтирадими?

Alisher
8 сен 2024, 19:54
ПСЖ Луис Энрике билан шартномани узайтирмоқчи.

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Париж клуби мураббий учун янги шартнома тайёрлади.

ПСЖ испанни юқори баҳолайди, мутахассис шунингдек ёздаги трансферларни режалаштиришда фаол иштирок этди.

Энрикенинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano