

Бу ҳақда "L'Equipe" хабар берди.
Француз футболчиси 2025 йилнинг ёзида "Лилл"дан 55 миллион еврога харид қилинган. Шевалье ПСЖ сафида барча мусобақаларда 26 ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол ўтказиб юборган ва 10 та баҳсни "қуруқ" ўтказган. У 2024 йилдан бери парижликлар сафида тўп тепаётган россиялик Матвей Сафоновга асосий таркибдаги ўрнини бой берди.

Манбанинг хабар беришича, ПСЖ яхши таклиф келиб тушса, таклифларни кўриб чиқади. Дарвозабоннинг ўзи ҳам захира ўриндиғида ўтиришни истамайди ва жамоани тарк этишга мажбур бўлади.
24 ёшли Шевальенинг клуб билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt уни 30 миллион еврога баҳолаган.



