

"Marca" маълумотига кўра, унга "Барселона" томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.
"Матрасчилар" аргентиналик футболчисини жамоадаги энг катта маош олувчига айлантиришга тайёр. Ҳозирда жамоада энг кўп маош олувчи футболчи Ян Облак ҳисобланади. Унинг йиллик маоши 20 миллион еврони ташкил қилади.
"Атлетико" Альварес билан шартномани яна 2-3 йилга узайтиришни истамоқда. Ҳозир у йилига 10 миллион евро маош ишлаб топмоқда.
Ушбу мавсумда аргентиналик форвард барча турнирларда 44 ўйинда қатнашиб, 17 гол ва 9 ассист қайд этди.
Футболчи билан клуб ўртасидаги амалдаги келишув 2030 йилгача давом этади.



