

Marca хабарига кўра, каталонияликлар ҳужумчи учун ортиқча пул тўлашга ва молиявий моделдан чиқиб кетишга тайёр эмас. Клубда таъкидланишича, ҳар қандай трансферлар маош чекловлари ва молиявий фейр-плей қоидаларига мос келиши керак.
Бундан ташқари, "Барселона"да трансфер сценарийсига шубҳа билан қарашмоқда. Раҳбарият Альварес трансферни амалга ошириш учун "Атлетико"га босим ўтказишига ишонмаяпти, бусиз эса келишувга эришиш деярли имконсиз.
Вазиятни мадридликларнинг позицияси янада мураккаблаштирмоқда: "Атлетико" футболчини жамоада олиб қолиш учун унга яхшиланган шартнома ва йилига 10 миллион евро атрофида маош таклиф қилишга тайёр.
Айни пайтда ўтиш жуда қийин кўринмоқда - "Барселона" Альварес учун ва-банк қилмоқчи эмас ва агар шартлар уларнинг стратегиясига мос келмаса, келишувдан воз кечишга тайёр.



