ПСЖ 60+10 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди

Aslanov Jasurbek
5 авг 2024
ПСЖ "Бенфика"дан Жоау Невешни харид қилди.

19 ёшли ярим ҳимоячи билан тузилган битим 5 йилга мўлжалланган.

Олдинроқ, парижликлар трансфер учун 60+10 млн. евро тўлаши ва футболчининг маоши йилига 5 млн. евро бўлиши эълон қилинган эди.

Невеш ўтган мавсум "Бенфика" сафида барча турнирларда 55та ўйин ўтказиб, 3та гол урди ва 1та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: en.psg.fr