ПСЖ 45 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр
31 май 13:01
Янгиликлар
ПСЖ 45 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр
ПСЖ "Ривер Плейт"нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Франко Мастантуонони сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, футболчининг товон пули 45 миллион долларни ташкил этади. ПСЖ бу пулларни дарҳол тўлашга тайёр.
Мастантуононинг ўзи "Ривер Плейт" сафида Либертадорес кубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнашни жуда хоҳлайди. Унинг 2025 йил охиригача Европага бормаслик эҳтимоли йўқ эмас.
Ярим ҳимоячи 2025 йилги мавсумда "Ривер Плейт" сафида 19 та ўйинда 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар