

Парижликлар Лени Йоронинг ўйинидан ҳайратда ва шу сабабли ҳимоячини тезроқ ўз сафларига қўшиб олишни режа қилишмоқда. Аввалроқ, “Лилль” раҳбари ҳимоячини қишда сотмаслигини эълон қилганди.
Йорога ПСЖдан ташқари, “Бавария”, “Манчестер Сити”, “Реал Мадрид” каби жамоалар ҳам қизиқмоқда.
Лени Йоро “Лилль” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум 24 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди. Унинг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.




