UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12Про лига. "Дўстлик" - "Хоразм". Асосий таркиблар маълум  0 14:01"Реал Мадрид"нинг юлдузли таркибидан кимларни танидингиз?  5 13:37Ўзбекистонда октябрь ойининг энг яхши ҳаками бўлиш учун номзодлар маълум  0 13:11"Манчестер Юнайтед"да тарих такрорланяптими?   6 12:54Италия терма жамоаси афсоналарини танидингизми?   4 12:40Тунда "Сити"га учта гол уриб шарманда қилган ҳужумчи: "Аморимни соғинамиз"  3 12:23Биринчи лига. Плей-офф учрашувлари ҳақида икки оғиз  2 12:01"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз"  3 11:38Эшитдик-да! CAFA 6 мамлакат клублари ўртасидаги мусобақага асос солишга яқин турибди  9 11:35Асрор Алиқулов: "Ҳакам тўп қўлга теккан вазиятни кўрмасликка олди, шекилли"  0 11:3316 клуб иштирокидаги Суперлига формати юзасидан ПФЛнинг режаси  12 11:25Улуғбек Бакаев: "Бухоро"ни Суперлигага қайтгани билан барчани табриклайман"  1 11:17“Навбаҳор” клуби вице-президенти Отабек Саматов: "Пахтакор"га қарши ўйин муҳим аҳамиятга эга"  5 11:08ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" Қаршида "Ал Ҳусайн" билан ўйнайди  8 10:59Мотта "Лилль" билан ўйин ҳақида: "Бошқачароқ натижани кутгандик, аммо "Ювентус"нинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим"  0

ПРЕВЬЮ. "Насаф" ва "Навбаҳор" бошлаб берган тантанани "Пахтакор" Тошкентда давом эттирадими? Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Насаф" ва "Навбаҳор" бошлаб берган тантанани "Пахтакор" Тошкентда давом эттирадими?

Бу оламда иложсиз иш йўқлигини ва ҳар қандай жамоага қарши ўйнаб очко олиш мумкинлигини "Навбаҳор" исботлади. "Насаф" эса Иорданиядан ортга ғалаба шукуҳи билан қайтди. Сизнингча бу билан ҳаммаси тўхтадими?

Йўқ, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони, ОЧЛда учрашувлар ўтказиш бўйича рекордчиси "Пахтакор" катта йўлга чиқмоқда. Бу йўл бир қанча тўсиқлардан иборат. Йўлингга ғов бўлганларни эса сен янчиб ташлаб, олдинга интилишда давом этишинг керак. "Шерлар"нинг илк рақиби нотаниш бўлмаган "Ал Айн" жамоаси.  

Пахтакор

Лига чемпионов АФК. Группа А . 1-тур

19/09/2023, 20:00

3
:
0
Тугади

Аль-Аин

Kodjo Laba - 11', Khalid Al Baloushi - 25', Kodjo Laba - 66'

45'
90'
46'  Dostonbek Tursunov (Shahzod Azmiddinov)
59'  Diyor Kholmatov (Polatkhoja Kholdorkhonov)
62'  Shahzod Azmiddinov
68'  Khoziakbar Alidzhanov
72'  Азизбек Тургунбаев (Дильшод Саитов)
81'  Polatkhoja Kholdorkhonov
82'  Sardor Sabirkhodjaev (Bekhruz Askarov)
88'  Przemyslaw Banaszak
11'  Kodjo Laba
11'  Бандар Мохаммед
25'  Khalid Al Baloushi
25'  Kodjo Laba
43'  Kouame Autonne
46'  Khalid Al Baloushi (Mohammed Al Baloushi)
62'  Mohammed Al Baloushi
64'  Yahia Nader (Falah Waleed)
66'  Kodjo Laba
66'  Yong-Woo Park
80'  Yong-Woo Park
81'  Софьян Рахими (Ахмед Барман)
81'  Kodjo Laba (Eisa Khalfan)
84'  Бандар Мохаммед
90'  Ахмед Барман
90'  Алехандро Ромеро (Hazem Mohammad)

Жамоаларнинг ОЧЛдаги иштирокига назар

"Пахтакор" бу борада икки маротаба ярим финал маррасигача етиб келган. 2002/2003 йилги мавсумда "БЭК Теро Сасана" финалга чиқишга йўл қўймаган бўлса, 2004 йил "Сеогнам" "шерлар"ни тўхтатган. "Ал Айн" мусобақа янги ном олган ОЧЛнинг илк мавсумида бош совринга эга чиққан. Шунингдек, амирликлар 2005 ва 2016 йил финалда мағлубиятга учраган.  

Ўзаро ўйинлар ва ўзбек клубларининг "Ал Айн"га қарши натижалари

Ушбу жамоага қарши "Шерлар" 4 марта тўқнаш келишган. 2010 йил Ал Айнда 1:0, Тошкентда 3:2 ҳисобида ғалабага эришилган. Одил Аҳмедов Осиё Чемпионлар лигасида хет-трик қайд этган тарихдаги биринчи ўзбекистонлик футболчи ҳисобланади. У буни айнан "Ал Айн" билан учрашувда амалга оширган. 2015 йил эса Тошкентда рақиб 1:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, меҳмонда 1:1 натижаси қайд этилган. Ўзбек клубларидан фақат "Пахтакор" "Ал Айн"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиққан. 

Шу кунгача мамлакатимиздан 5та жамоа "Ал Айн" билан куч синашган. "Машъал", "Пахтакор", "Насаф", "Локомотив", "Бунёдкор" ўз имкониятларини синаб кўрган. Бу баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган жамоалар 2 бор ғалаба қозонган, 4та дуранг қайд этган, 7 бор  мағлуб бўлган.

Ўзбек клубларидан сўнгги бор "Бунёдкор" 2020 йил плей-офф доирасида "Ал Айн"га қарши ўйнаган ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. 


Қуйида барча ўйинлар натижалари билан танишишингиз мумкин. 

22 март 2006

"Машъал" - "Ал Айн" 1–1  

17 май 2006

"Ал Айн" - "Машъал" 2-1


24 февраль 2010

"Ал Айн" - "Пахтакор" 0–1  

13 апрель 2010

"Пахтакор" - "Ал Айн" 3–2  


18 март 2015

"Пахтакор" - "Ал Айн" 0–1

7 апрель 2015

"Ал Айн" - "Пахтакор" 1–1


19 апрель 2016

"Насаф" - "Ал Айн" 1–1

3 май 2016

"Ал Айн" - "Насаф" 2–0  


23 август 2016

"Ал Айн" - "Локомотив" 0–0

13 сентябрь 2016

"Локомотив" - "Ал Айн" 0–1


28 февраль 2017

"Бунёдкор"- "Ал Айн" 2:3

8 май 2017

"Ал Айн" - "Бунёдкор" 3:0


28 январь 2020

"Ал Айн" - "Бунёдкор" 1:0


Сўнгги учрашув

ОЧЛ. 4-тур. "B" гуруҳи

“АЛ АЙН” – “ПАХТАКОР” 1:1

7 апрель 2015. Дубай. “Хазза Бин Зайд” стадиони. 20:15

Ҳакамлар: Фаҳад Жобир Ал Марри (Қатар), Сауд Аҳмад Ал Мақалеҳ (Қатар), Ёсир Тулефат (Баҳрайн), Али Реда (Ливан)

Назоратчи: Ҳалил Ал Гамди (Саудия Арабистони)

Учрашув комиссари: Винсент Юен (Гонконг)

Голлар: Кембо Экоко 19, - 1:0 (Рашид Эйса) - Игорь Сергеев 45+1, - 1:1 (Мерзляков).

"Ал Айн": 17.Холид Эйса, 5.Исмоил Аҳмад, 8.Рашид Эйса (11.Саид Ал Хатири, 70), 9.Жирес Кембо Экоко, 10.Умар Абдулраҳмон, 16.Муҳаммад Абдулраҳмон (18.Диаки Иброҳим, 75), 19.Муҳанад Салим, 20.Ҳилол Саид, 23.Муҳаммад Аҳмад Ғариб, 29.Ли Мюнг Жу, 50.Муҳаммад Фаёз.

Захира: 15.Холид Абдулраҳмон, 21.Фавзи Фаёз, 22.Маҳмуд Ал Тенажи, 43.Райан Яслам Ал Жабери, 44.Фарис Жума.

"Пахтакор": 12.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 7.Кахи Махарадзе (5.Акбар Исматуллаев, 88), 8.Шерзод Каримов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев (9.Жалолиддин Машарипов, 60), 15.Жавоҳир Соҳибов, 23.Александр Мерзляков, 24.Давронбек Ҳошимов, 28.Станислав Андреев (18.Баҳодир Пардаев, 74), 29.Владимир Козак.

Захира: 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 6.Мурод Холмуҳаммедов, 16.Наврўзбек Алимов.

Огоҳлантиришлар: Исмоил Аҳмад 5, Кембо Экоко 76 - Козак 56

Зайниддин Тожиев "қирол шер"

Ҳозирга қадар Зайниддин Тожиев ушбу турнирда "Шерлар" сафида энг кўп гол муаллифига айланган - 13та. Игорь Сергеев ҳисобида эса 12 гол мавжуд. Анвар Солиев 9, Сервер Жепаров 8, Леонид Кошелев, Одил Аҳмедов ва Драган Черан ҳисобига эса 7тадан тўп ёзилган. Қуйида ушбу мусобақада "Пахтакор" учун 3 ва ундан кўп гол урган футболчилар рўйхати билан танишинг.

13 - Зайниддин Тожиев

12 - Игорь Сергеев

9 - Анвар Солиев

8 - Сервер Жепаров

7 - Леонид Кошелев, Одил Аҳмедов, Драган Черан

5 - Александр Гейнрих

4 - Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев, Шерзод Каримов, Жалолиддин Машарипов

3 - Дилшод Шарофетдинов, Станислав Андреев, Гочгули Гочгулиев, Кахи Махарадзе, Эрен Дердийок.


"Ал Айн" устози Куманнинг ёрдамчиси, "Аякс" собиқ мураббийи 

Амирлик клубини бугунги кунда нидерландиялик мураббий Алфред Шрёдер бошқармоқда. Тажрибали мутахассис "Ал Айн" бошқарувини қўлга олгунга қадар "Аякс", "Хоффенхайм", "Барселона" жамоаларида ассистент ва бош мураббий сифатида фаолият олиб борган. 2022 йилги мавсумда эса Бельгиянинг "Брюгге" клуби билан 18-чемпионликни қўлга киритган. Эрик Тен Хаг, Юлиан Нагельсман, Роналд Куман каби мураббийлар билан ишлагани керакли тажриба борлигидан далолат беради. Ўтган мавсумда эса "Аякс" унинг қўл остида учинчи ўринни эгаллади. 


Ички чемпионатдаги ўйинлар. "Пахтакор" чемпионлик сари, "Ал Айн" эса...

БАА чемпионати старт олганига кўп бўлмади ва жамоалар эндигина 2та учрашув ўтказишга улгурди. "Ал Айн" 6 очко билан иккинчи ўринда кетмоқда. БАА Лига кубогида ҳам жамоа муваффақиятли иштирокини давом эттиряпти.

"Пахтакор" ўзининг навбатдаги чемпионлигига катта қадам ташлаган. Макским Шацких шогирдлари Суперлигадаги сўнгги 4та учрашувнинг 3тасида ғалаба қозонди, 1та баҳсда дуранг қайд этди. Олдинда уларни "Сўғдиёна", ОКМК ва "Андижон" билан ўйинлар кутиб турибди. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика