UZ

Сўнгги янгиликлар

04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  4 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  23 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2

"Натижа учун баъзида мазмунли ўйиндан воз кечдик. Етакчиларимизни йўқотишни истамаймиз, Хебайдан эса кўп нарса кутгандик" — Рўзиқул Бердиев билан интервью Янгиликлар

"Натижа учун баъзида мазмунли ўйиндан воз кечдик. Етакчиларимизни йўқотишни истамаймиз, Хебайдан эса кўп нарса кутгандик" — Рўзиқул Бердиев билан интервью

Қаршининг “Насаф” жамоаси иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўрмоқда. Жамоани олдинда Суперлига ва Элит ОЧЛ учрашувлари кутмоқда.

Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев йиғинга оид фикрлари, биринчи давра хулосалари, етакчи футболчиларнинг кетиши ва чемпионлик йўлидаги асосий вазифалар ҳақида гапирди.

— Иккинчи даврага тайёргарлик жараёнлари қандай кетмоқда? Мавсумнинг дастлабки қисми ҳақида қандай хулосалар чиқарилди?

— Тайёргарлик режамизга мувофиқ кетмоқда. Бу йиғинда тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган эдик. “Қўқон-1912” ва “Хоразм”га қарши ўйинлар ушбу йиғиндаги сўнггиси бўлди. Бу босқичда йигитларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратдик. Ўйин амалиёти учун эса назорат баҳслари муҳим эди.

Биринчи даврага келсак, дастлабки мақсадимиз — Суперкубокни қўлга киритиш эди. Суперлигада ҳам чемпионлик учун курашмоқдамиз. Даврани яхши якунлашимиз керак эди ва биз буни уддаладик.

— Жамоа чемпионлик учун ҳаракатни бошлагандан буён ўйин услуби ҳам шунга мос равишда ўзгарди. Энди жозибали ҳаракатлар эмас, натижа асосий ўринга чиқди. Мана шу икки жиҳат ўртасида қандай боғлиқлик бор?

— Охирги икки йилда олдимизга чемпионликни қўлга киритиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун эса барча имкониятлардан фойдаланиш керак эди. Илгари ҳам айтганман: натижа учун баъзан мазмунли ўйиндан воз кечишга тўғри келади. Ўтган йили ҳар бир баҳсда натижа учун тартибли ўйин кўрсатдик, хато қилишни камайтиришга ундик. Бу ўз самарасини берди — чемпионликка эришдик. Футболда энг муҳими — натижа. Керак бўлса, 10 киши бўлиб ҳам ҳимояланишга тайёр туриш керак. Бу мавсумда ҳам сиз айтган жиҳатларга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Асосий мақсад — чемпионликни ҳимоя қилиш.

— Рубин Хебай жамоани тарк этди. Мавсум бошида ундан кутилган натижалар кўрсатилмади шекилли?

— Биз ундан кўп нарса кутган эдик. Аммо ҳар бир футболчи ҳам яхши натижа яхши бўлсада, айрим жиҳатлари жамоага мос келмаслиги мумкин. Хебай жамоа билан 6 ой бирга бўлди. Лекин шундан икки ойини жароҳатдан тикланишга сарфлади. Жисмоний ҳолати кутилган даражага етмади ва барча томонлама талабимизга жавоб бермади. Шу боис, икки томон ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишга қарор қилдик.

— Акмал Мозговой сўнгги йилларда “Насаф”нинг "юраги"га айланиб улгурганди. Унинг кетиши жамоани кучсизлантирадими? Ўрни ким билан тўлдирилади?

— Акмал ҳақиқий етакчимизга айланиб бўлганди. Ўтган мавсумда кўплаб ўйинларда ғалабаларга катта ҳисса қўшди. 2024 йилда жамоамиздаги кўплаб футболчиларнинг шартномаси тугади. Йил бошида олдимизга юқори мақсад қўйилгани боис, бир йиллик шартнома таклиф қилгандик. Агар яхшироқ таклиф тушса, клуб маълум миқдорда пул олади ва футболчи эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтиши мумкинлиги юзасидан келишув бор эди. Шу сабабли қаршилик қилмадик.

Ўтган йили Акмалдан жамоага ёрдам беришини сўраган эдик. Айрим бошқа футболчиларимиз билан тузилган шартномаларда ҳам шундай бандлар бор. Шунинг учун яна кимдирнинг трансфери амалга ошиши мумкин. Бироқ катта йўқотишни истамаймиз. Олдимизда муҳим вазифалар турибди. Етакчиларимиз биз учун жуда керак. Кетганларнинг ўрнини тўлдириш устида анча вақтдан буён иш олиб боряпмиз. Кўплаб номзодларни кўриб чиқдик. Агар бу ишлар самара бермаса, захирадаги ёш футболчиларимизга имконият беришимиз мумкин.

— Мавсум давомида Суперлига ва Элит ОЧЛ доирасида муҳим учрашувлар кутиб турибди. Иккинчи даврага қандай режалар ишлаб чиқилган?

— Мавсумнинг иккинчи қисми осон кечмаслигини биламиз. Суперлигада чемпионлик ва Элит ОЧЛда муносиб қатнашиш — асосий мақсадларимиз. Эсингизда бўлса, ўтган йили биттасини танлашга мажбур бўлгандик. Айрим ўйинларда тўлиқ таркибда ҳаракат қилмадик. Бу йил ўша хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Агар керакли чизиқларга футболчи ола олсак, янада яхши ҳолатга тушамиз.


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика