UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Перу, Венесуэла ва Парагвай терма жамоаларининг Америка Кубоги учун қайдномаси маълум  0 18:00Евро-2024. Руминия — Украина 1:0 (матнли трансляция)  2 17:55"Қизилқум" – "Андижон" ўйинида ҳакамлар баҳсли 5 вазиятдан 4 тасида меҳмонлар зарарига қарор чиқарган  16 17:36Евро-2024. Руминия – Украина: Дрэгушин, Зинченко, Мудрик ва Довбик асосий таркибда!  3 17:30"Арал" – "Пахтакор" учрашуви Нукусда эмас, Тошкентда ўтказилади  15 17:09Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа боришига ишончим комил. Украинадан ташқари, Англия терма жамоасига мухлислик қиламан"  7 16:59Кристан Эриксен Дания термаси рекордчисига айланди  0 16:33Расман: Серхио Рамоснинг "Севилья"даги фаолияти поёнига етди  4 16:14Евро-1996. Манчестердаги теракт, алкаш инглизлар, аварияга учраган Зидан, қиз туфайли бузилган дўстлик, жароҳат олган ҳакам ҳамда чемпионни аниқлаган "Олтин гол" ҳақида ҳикоя қиламиз  1 15:42Беллингем Европа чемпионати рекордини ўрнатди  2 15:21"Сўғдиёна" ўз уйида "Насаф"ни ютиб, нохуш анъанасини тугатган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 15:04Чигирткалар меҳмонга келган "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  4 14:53Ўзимизнинг карикатура. Бабаян Шацкихни яна юта олмади  3 14:45"Реал" ҳужумчиси "Байер"га қайтади  2 14:22Фарруҳ Сайфиев: "Пахтакор" майдонидаги бир очконинг қадри мавсум охирида билинади"  2

Ильгиз Танташев бошқарувида ўтадиган финалда ким ғолиб бўлади? ОЧЛ финал баҳсига превью Янгиликлар

Ильгиз Танташев бошқарувида ўтадиган финалда ким ғолиб бўлади? ОЧЛ финал баҳсига превью

Бугун Осиё чемпионларнинг лигасининг жавоб учрашувида жорий мавсумдаги мусобақа ғолиби аниқланади. Финал баҳсининг дастлабки учрашувида "Йокогама Маринос" ўз ўйида "Ал-Айн"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди

Финаллар тарихи

Тарихдаги дастлабки финал 1967 йили ўтказилган ва илк мусобақа ғолиби Исроилнинг "Хапоэль" жамоаси бўлган. Мусобақа 1971 йилга қадар ҳар икки йилда ўтказилган. 1969 ва 1971 йилларда Тель-Авивнинг "Маккаби" жамоасига ғолиб бўлган. 1970 йилги мавсумда эса Эроннинг "Тож Теҳрон" жамоаси финал учрашувидан сўнг ғалабани нишонлашган. Сўнги беш мавсумда эса ғарбий ва шарқий минтақа вакиллари кетма-кет равишда мусобақа ғолиблигини қўлга киритмоқда. 2019 йили "Ал-Ҳилол" жамоаси ғолиб бўлган бўлса, 2020 йили Кореянинг "Ульсан Хюндай" чемпионликни қўлга киритган. 2021 йили яна "Ал-Ҳилол" ва ўтган "Урава Рэд Даймондс" олтин медалларни ўзиники қилиб олганди.


Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал-Айн" ўз тарихида бир маротаба 2002-2003 йилги мавсумда ғолибликни қўлга киритган. Амирликлар финал баҳсида таиланднинг "Бек Теро" жамоасини икки учрашувдан натижасига кўра 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Қизиғи шундаки, финал иштирокчиси "Бек Теро" ярим финал остонасида "Пахтакор"га қарши тўқнаш келган. Икки ўйин натижасига кўра (3:2), айнан Таиланд жамоаси финалга йўл олган эди. Анвар Солиев ва Сервер Жепаровнинг голлари "шерлар" финалга йўл олиши учун етарлича бўлмаганди. Шунингдек, амирлик жамоаси 2005 ва 2016 йилларида кумуш медаллар эга чиқишган. 2005 йилги финалда Саудиянинг "Ал-Иттиҳод" жамоасига икки баҳс якунига кўра 5:3 (1:1, 4:2) ҳисобида мағлуб бўлган. 2016 йилги мавсум финалида "Ал-Айн" ҳамда "Чонбук Моторс" жамоалари ўзаро тўқнаш келишган. Дастлабки учрашувда 2:1, жавоб ўйинида эса 1:1 ҳисоби қайд этилган ва якунда Корея клуби ғолибликни нишонлаган.


"Йокогама Маринос" жамоаси эса ўз тарихида илк бор Осиё чемпионлар лигаси финал баҳсида иштирок этмоқда


Босиб ўтилган йўл

"Ал-Айн" гуруҳ босқичида "Аҳал", "Пахтакор" ва "Ал-Файҳа" жамоалари билан бир квартетдан жой олди. Гуруҳ баҳсларига якунига кўра Эрнан Креспо жамоаси 6 учрашувида 5та ғалаба ва 1та мағлубият қайд этди. Жамоа ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Амирликларни мағлубиятга учратган ягона жамоа "Пахтакор" бўлди. Максим Шацких шогирдлари сафардан 3:1 ҳисобида ғалаба билан қайтишганди. 1/8 финалда эса "Ал-Айн"га яна бир ўзбек клуби "Насаф" рақиблик қилди. Қаршидаги баҳсда нурсиз дуранг қайд этилган бўлса, жавоб учрашувида "Насаф" камбэк қурбонига айланди. Акмал Мозговойнинг голига Лаба Кожо ва Софьян Раҳимилар жавоб қайтаришди, якуний ҳисоб 2:1. Амирликлар чорак финалда мусобақа фаворитларидан бири "Ал-Насср" билан тўқнаш келишди. Софьян Раҳимийнинг ягона голи дастлабки учрашув натижасини "Ал-Айн" фойдасига ҳал этганди. Саудияда ўтказилган жавоб учрашуви эса ҳақиқий "триллер"га айланди. Пенальтилар сериясига қадар давом этган учрашувнинг асосий вақтида 4:4 ҳисоби қайд этилганди. 11 метрлик зарбалар сериясида "Ал-Айн" ва БАА миллий терма жамоаси асосий дарвозабони Ҳолид Эйса "Ал-Насср" футболчилари Марсело Брозовоич ва Алекс Теллесларнинг зарбаларини бартараф этиб, жамоасини ярим финал босқичига йўл олишига ёрдам берган эди. Ярим финалда эса яна бир Саудия клуби "Ал Ҳилол" таслим этилди. "Ал-Айн" мезбонлигида ўтган дастлабки учрашувда Эрнан Креспо жамоасига 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Софьян Раҳимий учта гол урган ва ўйин қаҳрамонига айланганди. Риёдда ўтказилган жавоб учрашувида 2:1 ҳисобида Саудия жамоасининг қўли баланд келди, аммо икки тўқнашувнинг умумий натижасига (5:4) кўра "Ал-Айн" финалга йўл олди.



Шарқий минтақа вакилли "Йокогама" эса "G" гуруҳида "Шандун Тайшан", "Инчхон Юнайтед" ва "Кая" жамоаларига плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борди. Япония жамоаси якунда 12 очко билан гуруҳ ғолиби бўлган эди. Нимчорак финалда "Бангкок Юнайтед" жамоаси умумий 4:1 ҳисобида мағлуб этилди. Чорак финалда "Шандун Тайшан" 3:1 ва яримда финалда "Улсань Хюндай" 4:3 ҳисобида таслим этилди.


Мураббийлар фикри

"Ал-Айн" бош мураббийи Эрнан Креспо финал учрашувидан олдин ўз фикрлари билан бўлишди:

"Бош совринни қўлга киритиш учун фақатгина ғалаба қозонишимиз керак. Бизда бошқа танлов йўқ. Эртаза ўз ўйимизда ўйнаймиз ва ушбу мусобақани яхши натижа билан тугатишни мақсад қилганмиз. Кўпчилик бизни бу босқичга қадар етиб кела олишимизга ишонмаганди, аммо биз финалдамиз. Эртага ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз. "Йокогама" кучли жамоа ва биз ўйинни тўлиқ назорат қила олмаймиз. Рақиб бунга йўл қўймайди. Шу сабабли биз кўпроқ рақибга босим қилишимиз ва уларни хато қилишга мажбуралишимиз керак. Ўйин қандай кечишидан қаътий назар, биз ўзимизга керакли натижани қайд этишимиз зарур. Ўз ўйимизда бор кучимизни ишга солишимиз ва ғалаба қозонишимиз шарт. Ўйин давомида ҳар қандай қийинчиликга тайёр туришимиз керак. Рақибимиз жуда кучли. Мухлисларимизнинг қўллаб қувватлашига ишонамиз. Дастлабки учрашувдаги мағлубиятга қарамай, бизда ажойиб имконият сақланиб қолган. Ушбу совринни қўлга киритиш учун ажойиб имкониятимиз бор ва биз ушбу вазифани уддалай олишимизга ишонаман"


"Йокогама" бош мураббийи Гарри Кьювелл финалдан олдинги фикрларини айтиб ўтди: 

"Тайёргарлик жараёни яхши ўтди. Биз финал учрашувини интизорлик билан кутмоқдамиз. "Ал-Айн" даҳшатли жамоа. Рақибимиз чемпионлар лигасида ўз ўйида ўтказган сўнги 4 учрашувда ғалаба қозониб келмоқда. Шу сабабли улар финалда. Қийин баҳс бўлиши аниқ ва биз барчасига тайёрмиз. Япония J-лигаси жуда рақобатдош ва қийин мусобақа. Лигада қайд этаётган натижаларимиз бироз яхши эмас. Осиё чемпионлар лигаси ва J-лига жуда катта фарқга эга. ОЧЛда турли ҳил жамоалар ва ҳар ҳил услубдаги жамоалар кўп. Эртанги учрашувда энг яхши ўйинимизни намойиш этишни мақсад қилганмиз. Стадионга ташриф буюрадиган "Ал-Айн" мухлислари бизга деярли босим ўтказишмайди. Мухлислар бизга қарши бўлган учрашувларда кўп иштирок этганмиз. Мухлисларнинг қўллаб қувватлаши биз учун яна бир синов. Ушбу синовлардан муваффақиятли ўтишни ва бош совринга эга чиқишни мақсад қилганмиз"


Ҳакамлар 

Ушбу баҳсни ҳамюртимиз Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам берса, Рустам Лутфуллин захира ҳаками вазифасини бажаради. 

Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Санжар Шоюсупов захира ёрдамчи ҳаками вазифасида ишлайди.


Клублар ўртасидаги ЖЧнинг сўнги йўлланмасини ким қўлга киритади?

ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати форматини янгилаганидан хабарингиз бор. Ҳар қачонгилан ҳам каттароқ форматда ўтказиладиган турнирда дунёнинг 32та жамоаси иштирок этади. АҚШда ўтказиладиган мусобақа учун Осиё минтақасига 4та йўлланма тақдим этилган. ОЧЛниг сўнги икки мавсумдаги чемпионлари "Ал-Ҳилол" ва "Урава Рэд Даймондс" ўз жойларини кафотлашган. 2020 йилги Қитъа ғолиби "Улсан Хюндай" эса ОФКнинг тўрт йиллик рейтинги туфайли учинчи йўлланмани ўзиники қилди. Бугун ўтказиладиган финал учрашуви нафақат қитъа ғолиблиги, балки ФИФА клублар ўртасидаги ЖЧ учун сўнги йўлланмани қўлга киритади.


Ўзбекистонлик ҳакамларнинг финалдаги иштироклари

Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё чемпионлар лигаси финал баҳсини 5 маротаба бошқаришган. Ильгиз Танташевннинг тайинлови ўзбекистонлик ҳакамларнинг финалдаги олтинчи иштироки бўлади.

2011 йил 

 Финал "Ал-Садд" - "Чонбук Моторс" 2:2

Бош ҳакам: Равшан Ирматов

2013 йил 

Финал "Гуанчжоу Эвергранд" - "Сеул" 5:5 

Бош ҳакам: Равшан Ирматов

2015 йил 

Финал "Гуанчжоу Эвергранд" - "Шабаб Ал-Аҳли" 1:0

Бош ҳакам: Равшан Ирматов

2017 йил 

Финал "Ал-Ҳилол" - "Урава Рэд Даймондс" 0:1

Бош ҳакам: Равшан Ирматов

2019 йил

Финал "Ал-Ҳилол" - "Урава Рэд Даймондс" 3:0

Бош ҳакам: Валентин Коваленко

Абдулвосит Бектемиров

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 май 17:23:22
Abdurahmon Ablazov
Пахтачи судья клубга караб пенальти белгилайди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика