Превью. «Машъал» – «Бухоро»
17 ноя 2016 10:38
Янгиликлар
«Машъал» (Муборак) – «Бухоро» (Бухоро)
17 ноябрь 2016. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 15:00
Ҳакамлар: Зокиржон Қодиров (Навоий), Анваржон Маражабов (Андижон), Зиёдулло Абдураҳмонов (Андижон), Анатолий Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
Бу икки клуб олий лигада 28 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 12 та ўйинда ғалаба қозонишган, 9 баҳс дуранг билан якунланган. 6 та ўйинда “Бухоро” зафар қучган. Тўп киритиш борасида ҳам “Машъал” олдинда – 42:27. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 27 очкога эга бўлган, “Машъал” ҳисобида эса 48 очко мавжуд.
“Бухоро”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Машъал”нинг ҳам “Бухоро” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти 4:0ни ташкил қилади.
2016 йил биринчи даврада Бухорода бўлиб ўтган ўйинда “Машъал” кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Гол муаллифи Жамшид Ҳасанов.
Муборакда ўтган сўнгги учрашувлар:
05.09.2015 «Машъал» - «Бухоро» 2:2
17.10.2014 «Машъал» - «Бухоро» 0:0
27.10.2012 «Машъал» - «Бухоро» 1:1
20.08.2011 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
12.09.2009 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
13.11.2008 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Муборакдаги ўйинларда мезбонлар 9 марта ғолиб бўлишган. Тўрта баҳсда дуранг қайд этилган. “Бухоро” ушбу рақиб майдонидан фақат бир марта (2002 йил) сафардан ғалаба билан қайтган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар