UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  0 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  1 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  4 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  3 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  3 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  41 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  3 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1

Превью. Бабаян ва Абрамов тўқнашуви ёхуд "Динамо" ўз тарихида ҳеч қачон Намангандан ғалаба билан қайтмаган Янгиликлар

Превью. Бабаян ва Абрамов тўқнашуви ёхуд "Динамо" ўз тарихида ҳеч қачон Намангандан ғалаба билан қайтмаган

Бугун Наманганда 2024 йилги Суперлиганинг дастлабки ўйини бўлиб ўтади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги "лочинлар" Вадим Абрамов бошчилигидаги "йўлбарслар"га қарши майдонга тушади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

"Навбаҳор" ва "Динамо" клублари ҳозирга қадар 50та ўйин ўтказишган. 28та учрашувда "лочинлар" зафар қучишган. 13та баҳсда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган 9та учрашувда дуранг кузатилган. Ўзаро ўйинлардаги тўплар фарқи "Навбаҳор" фойдасига 88:43.

"Динамо" ўз тарихида ҳеч қачон Намангандан ғалаба билан қайтмаган. "Навбаҳор" ўз уйида 19 марта зафар қучган, 6 марта дуранг қайд этилган. Самарқанд клуби сўнгги бор 2014 йилда Намангандан очко билан қайтган, шундан кейин "Навбаҳор"га қарши кечган 4та сафар учрашувининг барчасида "Динамо" мағлуб бўлган.


"Навбаҳор" янги мавсумга қай даражада тайёргарлик кўрди: клуб ОЧЛни тарк этди, лекин терма жамоа футболчилари билан кучайди (мутолаа учун)         



Наманганда ўтган охирги 5та ўйин
09.10.2022 "Навбаҳор" – "Динамо" 2:0
01.10.2019 "Навбаҳор" – "Динамо" 1:0
26.08.2017 "Навбаҳор" – "Динамо" 1:0
25.04.2015 "Навбаҳор" – "Динамо" 2:1
07.11.2014 "Навбаҳор" – "Динамо" 2:2

Ҳакамлар
Ўйинни Раҳимбек Каримов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ўтган мавсум Каримов "Навбаҳор"нинг 3та ўйинида бош ҳакам бўлган. Наманган клуби 2та учрашувда ғалаба қозонган ва 1та баҳсда ютқазган. Ушбу ҳакам 2023 йил "Динамо"нинг битта ўйинида ишлади ва ўша баҳсда дуранг қайд этилганди.

"НАВБАҲОР" - "ДИНАМО"
1 март 2024 йил. Наманган, "Марказий" стадиони. 18:30
Бош ҳакам:
Раҳимбек Каримов
Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Гайнуллин ва Андрей Цапенко
Тўртинчи ҳакам: Хушнуд Суюнбоев
ВАР: Абдурашид Худойберганов
АВАР: Александр Сидоров
Назоратчи: Зокир Қодиров
Комиссар: Диёр Хотамқулов.

Тахминий таркиблар:
"Навбаҳор":
Ўткир Юсупов, Одил Ҳамробеков, Жамшид Искандеров, Руслан Жиянов, Филип Иванович, Жамшид Болтабоев, Аброр Исмоилов, Йован Жокич, Фарруҳ Сайфиев, Асадбек Собиржонов, Тома Табатадзе.
"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Душан Мийич, Артём Сокол, Одилбек Абдумажидов, Владимир Козак, Францис Нарх, Ратиньо, Санжар Шоаҳмедов, Ҳислат Ҳалилов, Фарруҳ Икромов, Жоэль Кожо.


"Динамо" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: ўз майдонида ўйнамайдиган жамоа нақ 19 та ўртоқлик ўйинида қатнашди, Гана ва Бразилиядан легионерлар олиб келди        




Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика