UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56"Бургутлар"нинг мавсумдаги илк ғалабасидан ГАЛЕРЕЯ  2 07:49"Бухоро" - "Локомотив" 0:2. Барча голларни томоша қилинг  1 06:15Ҳоким ваъдасини бажариб автомобил совға қилди ва Андижон полкасига рақсга тушди  60 02:35Европа лигаси. Ярим финал жуфтликлари маълум бўлди. Ҳал қиливчи баҳсда инглиз дербисини кўришимиз мумкин  19 02:15Европа лигаси. Чорак финалнинг жавоб ўйинлари якунланди  17 01:17Жиру Мессидан кейин иккинчи бўлди ва у "Челси"нинг еврокубоклардаги рекордини ўрнатди  5 01:00МЮ афсонаси ЕЧЛда қайси клуб ғолиб бўлиши ҳақида фикр билдирди  21 00:45Ван Дейк: "Месси — жаҳоннинг энг яхши футболчиси, аммо биз уни тўхтатишга уриниб кўрамиз"  16 00:20Карло Анчелотти жаҳоннинг энг яхши ҳимоячисини маълум қилди   3 23:58 "Пахтакор" - "Динамо" 2:0 (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  4 23:37Карикатура: "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" учрашуви ҳақида  6 23:16Даврон Файзиев: "Бугун мухлисларга ёқадиган футбол бўлди"  8 23:09Европа лигаси. "Арсенал" ва "Челси" жамоаларининг асосий таркиблари билан танишинг  17 22:57Шота Арвеладзе: "Бугун жуда кўп имкониятлар яратдик"  9 22:27ЕЧЛ. Ҳафта рамзий терма жамоаси эълон қилинди. Бироқ, адолатли тузилдими?  48

Превью: А Серия. "Наполи" Флоренцияда яна очко йўқотадими? Янгиликлар

Превью: А Серия. "Наполи" Флоренцияда яна очко йўқотадими?

Италия Чемпионати 23-тур учрашувларига оид маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

"Фиорентина" — "Наполи"

Кубокдаги ажойиб ғалабадан сўнг "фиалкалар" аутсайдерлардан бири "Удинезе"ни (1:1) мағлуб эта олмадилар. Сўнгги 5 ўйиннинг 4тасида "Фиорентина" тўп ўтказмасдан ўйнай олмади. Жамоа вакиллари ёш бўлгани учун ҳали улардан барқарор ўйин кутиш қийин. Лекин ҳар бир ўйин кутилмаган воқеаларга бой бўлиши мумкин.

"Фиалкалардан" фарқли ўлароқ, неаполликлар рақибини 3:0 ҳисобда мағлуб этишган эди. Рақиб жамоа етарлича кучли — "Сампдория" эди. Неаполликлар уйда осонлик билан ғалаба қозонаётган бўлсалар-да, сафарда бу иш анча қийин кечмоқда. Миландаги охирги икки ўйин қониқарсиз натижа билан якунланди: жамоа "Интер"га 0:1 ҳисобда мағлуб бўлди, "Милан" билан эса дуранг (0:0) ўйнади.

Бугунги рақибларнинг Неполдаги биринчи давра учрашувлари "Наполи" фойдасига ҳал бўлганди. Жамоаларнинг Флоренциядаги ўзаро тўқнашувлари тарихига қарар эканмиз, меҳмонлар охирги уч ўйиндан бери ғалаба нашидасини сура олмаяптилар. Ўтган мавсум неаполликлар "фиалкалар"га 0:3, ҳисобда мағлуб бўлиб, Скудеттога эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берган эдилар.

"Парма" — "Интер"

"Крестоносцлар" "Ювентус" билан дуранг ўйнаб, чемпионатда учинчи ўринни эгаллади. "Парма" сўнгги дақиқаларда Жервиньонинг голи туфайли бир очкога эга бўлишга муваффақ бўлди. Охирги вақтларда "Парма" сафарда ишончли ўйин намойиш этмоқда. Лекин уйдаги кетма-кет 4 учрашувда ғалабага эриша олмади. Сўнгги икки СПАЛ ва "Рома"га қарши баҳс жамоанинг мағлубияти билан якунланди.

Жорий йил бошидан бери миланликларнинг оғир аҳволда: бир маротаба ҳам ғолиб бўлмади. Бу ҳам етмаганидек, А Серия доирасидаги ўйинларда битта гол ҳам ура олмади. Жамоа уйда бўлиб ўтган сўнгги икки ўйинда "Торино" (0:1) ва "Болонья"га (0:1) мағлуб бўлди. Шунга қарамай, Лучано Спаллеттини истеъфога чиқариш ҳақида ҳеч ким оғиз очмаяпти. Сабаби раҳбарият ҳали ҳам италияликка ишонч билдирмоқда. Рақиблар "Интер"га етиб олишмоқда, 4-поғона учун узоқ қолмади: 4 очко холос.

Биринчи давра учрашувида "пармезанлар" "Жузеппе Меацца" стадионида "Интер" устидан 1:0 ҳисобда ғалаба қозондилар. "Парма" уйда "нерадзурри"га қарши яхши ўйнайди. Клуб "Эннио Тардини" стадионидаги охирги 5 учрашувда 4 маротаба ғалаба қозонди. Топ жамоа эса "Парма"га қарши баҳсларда қийинчилик билан тўп тепмоқда. Милан жамоаси мавсумнинг иккинчи ярмини қандай бошлаб олганини ҳисобга олсак, бугунги баҳсда анча қийналишлари мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
09 фев 15:49:17
Shukrona
Yo'q achko yo'qotmaydi.
   
09 фев 15:38:41
Marcus.Rashford .10
Napoliga omad
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг