Премьер-лига қандай шароитда ўйинларни бекор қилишини маълум қилди

Оқил Абдубарноев
26 янв 2022
Англия футбол ассоциацияси эндиликда жамоалардан бирида камида 4 нафар футболчида коронавирус аниқланган тақдирдагина Премьер-лига ўйинлари бекор қилинишини расман эълон қилди.

Қайд этилишича, бу қоида барча клублар иштирок этган йиғилишда келишилган. Овоз бериш натижасида барча бир овоздан ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.

Айни дамда АПЛда қисқа муддатли қишки танаффус мавжуд ва у 8 февралда якунланади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: thefa.com