UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25"Андижон" — "Сўғдиёна" 0:0 (Матнли трансляция)  7 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  2 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  42

Поттер: "Челси" жуда осон гол ўтказиб юборди" Янгиликлар

Поттер: "Челси" жуда осон гол ўтказиб юборди"

"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер АПЛ доирасида "Вест Хэм"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Янги футболчилар ҳозирча ўйинни унчалик ҳам тушуна олишмаяпти. Энцо, Феликс, Мудрик ва Мадуэке эндигина иккинчи ўйинида қатнашди. Аста-секинлик билан барчамиз бир-биримизни тушуниб борамиз.

Умуман олганда ўйинда позитив жиҳатлар кўпроқ бўлди, айниқса, биринчи бўлимда. Ўтган ўйинга қараганда бир қадам олдинга ташлаганимиз кўриниб турибди. Шу йўналишда давом этишимиз керак.

Янги футболчиларда мослашиш жараёни бўлмоқда, агарда бу барқарор давом этса, навбатдаги бир қанча ўйинлардан кейин ишлар жойига тушиб кетади. Иложи борича барча майда деталларга эътибор берсак, фақатгина фойдага хизмат қилади.

Ҳаёт шундай, ундан арз қилиб бўлмайди. Бугун АПЛга эндигина келган футболчилар билан ҳужумкорликни кўрсатдик. Ўйинни назоратга олгандик, аммо жуда осон гол ўтказиб юбордик. Бу эса ўйинни қийинлаштирди. Балки бу тажриба яхшироқ бўлишимизда ёрдам берар", - деди Поттер.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика