

Сегунда якунланишига 5 тур қолганида "Портимоненсе" 73 очко тўплай олди ва қолган учрашувларда мағлуб бўлса ҳам иккинчи ўринда пасга тушиб кетмаслиги аниқ бўлди. Демак, жамоа келаси мавсум Португалия олий лигасида иштирок этади.
Олдинроқ Оливейра бундай муваффақиятга яна 9 та жамоа билан эришган: «Пасуш де Феррейра» (1990/91), «Академика» (1996/97), «Лейрия» (1997/98), «Белененсеш» (1998/99), «Лейшонш» (2006/07), «Арока» (2012/13), «Морейренсе» (2013/14), «Униау Мадейра» (2014/15) ва «Шавиш» (2015/16).



