"У АПЛдаги энг яхши ҳимоячилардан бирига айланмоқда": Британия нашри Ҳусановнинг ўйинини юқори баҳолади

Sherzod Nurmatov
25 мар 2026, 07:45
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов таниқли Британиянинг "Sky Sports" нашри томонидан мақтовга сазовор бўлди.

Мутахассислар унинг Англия Лига Кубоги финалида "Арсенал"га қарши (2:0) ўйинидан ҳайратда қолишди:

"У ўз позициясига қайтишда ажойиб тезликни намойиш этди. У Гёкерешга ҳеч қандай имконият қолдирмади. У яккама-якка вазиятларда Премьер-лиганинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланмоқда", – деб ёзди нашр.

22 ёшли марказий ҳимоячи ушбу мавсум барча мусобақаларда 29 ўйинда майдонга тушди. Унинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2029 йилнинг июнигача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports