

"Хорватия ҳар доим яхши ўйнайди, улар тўпга эгалик қилишни яхши кўришади, бу жуда кучли футболчиларга эга бўлган, техник жиҳатдан савияли жамоа. Кейин улар вазиятга қараб ўзгартиришлар киритишади. Англияга қарши ўйинда улар жуда юқори прессингни синаб кўришди, кейин эса прагматик жамоага айланишди. Эртага тўп билан ўйинни назорат қила билиш муҳим жиҳат бўлади. Сюрпризлар йўқ, жамоалар бир-бирларини яхши билишади.
Бу Модрич ва Роналду учун терма жамоадаги хайрлашув турнири бўлиши мумкинми? Улар — афсоналар, шундай ўрнаклар бўлиши жуда муҳим. Бу Роналдунинг сўнгги рақси бўлмайди деб умид қиламиз", — дея Мартинеснинг сўзларини келтиради O Jogo.
Португалия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 3 июль куни Тошкент вақти билан соат 4:00 да бўлиб ўтади.



