

Шунингдек, у ўз жамоаси билан боғлиқ саволга ҳам жавоб берди.
"Мен учун Бразилия, Германия, Испания, Аргентина ва Франция фаворитлар ҳисобланади. Мен бу жамоаларнинг сифати, тажрибаси ва муваффақиятларига таяниб айтдим.
Биз асосий даъвогарлардан эмаслигимизни биламиз ва бошқа жамоаларнинг етакчилигини тан оламиз. Лекин, бу бизда мақсад йўқ дегани эмас. Аниқ мақсад - ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш", - дея Сантушнинг сўзларини келтирди ФИФА расмий сайти.




