“Порту”га ПСЖ футболчиси керак

9 июл 2019, 07:44
Кевин Трапп фаолиятини Португалия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Сўнгги мавсумни “Айнтрахт” сафида ижарада ўтказган Кевин Траппнинг хизматларига “Порту” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Немис клуби Траппни тўлиқ сотиб олиш учун ПСЖга 9 млн фунт таклиф қилиб, рад жавобини олганди.

“Порту” эса Икер Касильясга ўринбосар сифатида Траппни кўрмоқда.


Манба: Sky Sports