Погба "Олд Траффорд"ни қўлтиқтаёқда тарк этди ФОТО
13 сен 2017 20:03
Янгиликлар
Погба "Олд Траффорд"ни қўлтиқтаёқда тарк этди ФОТО
Кеча Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ беллашувларига старт берилди.
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ўз майдонида Швейцариянинг "Базель" жамоасини қабул қилди ва 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Афсуски, ана шу учрашувда МЮни сардор сифатида майдонга бошлаб тушган Поль Погба жароҳат олиб 19 дақиқада Маруан Феллайнига алмаштирилди.

Марказий ярим ҳимоячининг тиззаости мушаклари шикастланди. Погба охирги 6 ой ичида иккинчи бор мана шундай жароҳат олмоқда. Ўтган мавсум Европа лигаси доирасида "Ростов"га қарши баҳсда ҳам Поль ҳудди шундай жароҳат олган эди. Ўшанда, Погба кутилганидан ертароқ 3 ҳафтада сафга қайтган эди. Ҳозир эса вазият қандайлиги номаълум.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар