Погба - Моуриньо билан муносабатлари ҳақида: "Буни гапириш тақиқланган"

Mirjalol Normatov
28 окт 2018
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг айтишига кўра, раҳбарият Жозе Моуриньо билан муносабатлар қандайлигини ОАВга айтиш тақиқланган.

"Мен бу ҳақда гапира олмайман. Бу рухсат этилмаган. Мен буни айтишни истагандим, аммо буни тақиқлаб қўйишди", - деди Погба.

Олдинроқ франциялик ва португалиялик ўртасида келишмовчилик борлиги айтилганди. Аммо Погба барча учрашувларда асосий таркибда ўйнамоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror